Абитуриент рухсатномасини олишга улгурмаганлар учун ҳудудларда махсус ускуналар ўрнатилди
Абитуриент рухсатномасини олишга улгурмаганлар учун ҳар бир ҳудудда рухсатномани чоп этиш ускуналари ўрнатилган.
Бу ҳақда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Ражабовнинг айтишича, шу кунгача 3 мингга яқин абитуриент ДТМ рухсатномасини олишга улгурмаган. Уларнинг ҳар бирига такрорий хабарномалар юборилган.
Эслатиб ўтамиз, бугундан республика бўйлаб ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди. имтиҳонар икки сменада ўтказилади ва 14 кун давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter