5–9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишга ўзгартиришлар киритилди

5–9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Telegram»даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилмоқда.
«5–9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Эндиликда, жорий назорат – сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар тарзида, оралиқ назорат ёзма назорат иши ёки тестлар шаклида, босқичли назорат эса, оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари шаклида амалга оширилади.
Эски тартибга асосан, жорий назорат – сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар, тестлар тарзида, оралиқ назорат имтиҳонлар, тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар шаклида, босқичли назорат имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар шаклида амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter