5 август кунги тест натижалари эълон қилинди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг еттинчи куни (5 август) натижалари эълон қилинди.
ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:
Кундузги таълим шакли бўйича:
- Тошкент молия институтининг 5230600 – Молия таълим йўналиши – 189,0 балл;
Сиртқи таълим шакли бўйича:
- Тошкент давлат аграр университетининг 5410300 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича) таълим йўналиши – 146,3 балл;
Кечки таълим шакли бўйича:
- Наманган давлат университетининг 5111306 – Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда таълим йўналиши – 130,6 балл.
Эслатиб ўтамиз, тест синовлари натижаларини шахсий кабинет орқали яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт церияси ва рақамини ёки абитуриент ИД сини киритган ҳолда кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter