31-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчи илк бор олтин медални қўлга киритди
Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO) Япония давлати томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 52 та давлатдан 200 нафар иштирокчи қатнашди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
31-Халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба олтин медални қўлга киритишди. Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг академик лицей 2-босқич ўқувчиси Саида Валижонова нуфузли халқаро олимпиадада муносиб иштирок этди ва терма жамоа тарихида биринчи олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Бухоро давлат университетининг Қоракўл академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Равшанбек Каримов ва Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Сардор Тожибоевлар кумуш медални қўлга киритишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ, Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)да ғолиб бўлган ўқувчилар давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.
Мазкур олимпиадада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
- 1-ўрин (олтин медаль) учун — 500, ўқитувчисига — 450 баравари;
- 2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300, ўқитувчисига — 250 баравари;
- 3-ўрин (бронза медаль) учун — 200, ўқитувчисига — 150 баравари,
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter