Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 нафар ўқувчи муддатидан аввал ОТМ талабасига айланди

13 нафар ўқувчи муддатидан аввал ОТМ талабасига  айланди

Фото:«Xabar.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чукурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 13 нафар 11-синф ўқувчиси ҳали ОТМларга тест имтиҳонлари бошланмасидан туриб, юртимизнинг нуфузли олийгоҳлари талабалари бўлишди.

Лазиз Абдуллаев, Асадбек Аҳроров, Яҳё Машрапов, Шоҳруҳ Норбобоев, Ҳабибулло Саидаҳматов, Оғабек Тўлаев, Шоҳрухбек Умрзоқов, Назокатхон Шерматова, Асадбек Соаталиевлар Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетига муваффақиятли имтиҳон топшириб, ўқишга қабул қилинган бўлса, Аълохон Раҳматхўжаева, Муҳаммадкарим Эшонхонов, Сардор Мирзааҳмедов ва Исмоил Абдунабиевлар Тошкент халқаро Вестминстер университети талабалари бўлишди. Улар орасидан Назокатхон Шерматова олтин, Лазиз Абдуллаев, Асадбек Соаталиевлар кумуш медал билан мактабни битиришмоқда.

Синфнинг қолган 10 нафар ўқувчиси ҳозирда юртимизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига кириш учун тайёрланишмоқда.

Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Санжарбек Утеповнинг айтишича, ҳозирги кунда мактабда 70 нафар педагог фаолият юритяпти. Улар ичида бир нафар фан доктори, профессор, тўрт нафар фан номзоди, доцент, 12 нафар олий тоифали ўқитувчи, 8 нафар 1-тоифали, 23 нафар 2-тоифали педагоглар бор.

Инглиз тили фани ўқитувчилари 10 нафар бўлиб, уларнинг барчасида халқаро IELTS сертификати мавжуд.

Мактабда ўқувчилар иккита физика лаборатория хонаси, олтита энг замонавий компютер билан жиҳозланган синф хоналарида таълим олишяпти.

Ўқув ишлаб чиқариш амалиётида касбий таълим бўйича 2018-2019 ўқув йилида янги йўналишдаги ўқув-режа ишлаб чиқилди ва бу ўз самарасини берди. 5-синфдан 9-синфгача касбий таълим фанига замин яратиш мақсадида технология фани ўрнига компютер инжиниринг фани киритилди ва бу ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Натижада касбий таълим фани мустаҳкам фундаментга эга бўлиб, иккита йўналиш бўйича (тизим администратори, компютер офис техникасини таъмирлаш ва дастурлаш) дарслар олиб борилди. 11-синфни якунлаган ҳар бир ўқувчи аттестат билан бир қаторда танлаган йўналиши бўйича дипломга ҳам эга бўлишади.

 

Муборак Миркамолова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг