1 январдан 30 та олийгоҳга молиявий мустақиллик берилади
Олий таълим муассасаларининг мустақил фаолиятига оид янгиликлар билан танишинг.
- Академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади.
- Ўқув режа ва адабиётлари, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини, йўналишидан келиб чиқиб, таълим шаклларини (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) белгилашни олийгоҳ бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади.
- Нуфузли хорижий нашрларда мунтазам мақолалар чиқариб келаётган, шунингдек шогирдлари илмий ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳимоя қилган илмий раҳбарларга 5 тагача докторант ва 3 тагача мустақил изланувчи олиш ҳуқуқи берилади (ҳозирда 3 тагача докторант ва мустақил изланувчи олиши мумкин).
- Ҳар йили мавжуд 1,5 мингта кафедраларнинг 1 нафардан ёш олимларини хорижий нуфузли олийгоҳларга стажировкага юбориш йўлга қўйилади.
- Ҳар бир кафедра қошида илмий-тадқиқот марказларини ташкил этилади, ҳар бир ректор ўқув, лаборатория ва бошқа моддий-техника воситаларига камида 1 миллиард сўмдан маблағ ажратади.
- Олийгоҳларнинг камида 1 нафар проректори чет элда ўқиган малакали мутахассислардан тайинланади.
- 30 та олийгоҳ танлаб олиниб, келгуси йил 1 январдан молиявий мустақиллик берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter