1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди
Ўзбекистон Республикаси президенти «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкаларини 2019 йил 1 октябрдан:
- директор ва директор ўринбосарлари учун – 1,5 бараварга;
- ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун – 1,25 бараварга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун талаб этиладиган зарур маблағларни 2019 йил учун ажратади ҳамда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter