Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июндан ёшларга қўшимча имтиёзлар амал қила бошлайди

1 июндан ёшларга қўшимча имтиёзлар амал қила бошлайди

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг тегишли фармони билан шу йил 1 июндан бошлаб ёшларга қўшимча имтиёзлар амал қила бошлайди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёш тадбиркорларга 1 йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, аммо кўпи билан 6 млн 125 минг сўмгача «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади. 

Профессионал таълим ташкилотларида (лицей, коллеж ва техникум) таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга амалиёт ўтаган вақтида (олти ойдан кўп бўлмаган муддатда)  таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг икки баравари (490 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг