Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сизга чўзилган қўлни ўз вақтида маҳкам тутинг

Сизга чўзилган қўлни ўз вақтида маҳкам тутинг

Кузнинг иккинчи ойи бошланди. Ва ниҳоят мактабда ҳаммаси изга тушди. Дарсликлар тарқатилди, синфлар ўқувчилар билан тўлди. Уч ойлик таътилдан сўнг мактаб ҳаёти аста-секин изга туша бошлади. Айни шу кунларда эса яна бир муҳим кунни нишонлаш тадоригидамиз – «Ўқитувчилар ва мураббийлар» куни!

Инсоннинг кейинги ҳаётида устознинг роли қандай бўлиши ҳақида қанчадан қанча асарлар, китоблар яратилган, фильмлар дунёга келган.

Бу кун, байрам арафасида ўқитувчи ва устоз ҳақида фильм кўриш агар ўқувчи бўлсангиз ўқитувчингизни, собиқ ўқувчи бўлсангиз устозингизни яна бир бор эслашга туртки бўлади. Аниқки ўқитувчилар бу киноларни кўриш асносида яна бир бор ўз касбидан фахрланадилар, ота-оналар уларни ич-ичидан англай бошлайдилар. Ўқитувчилар ҳақидаги фильмни кўриш вақтида кинодаги ҳикматли гапларни, яъни иқтибосларни ҳаёт йўлингизда минг марталаб эсласангиз арзийди. Ахир ўқитувчининг биргина гапи билан ҳаёти ўзгарган ўқувчилар сон-саноқсиз. Қани телевизор қаршисига яқинроқ ўтиринг, бугун ўқитувчилар ҳақидаги кинолар орқали ўқувчилик йилларингизга қайтинг. Агар фарзандларингиз ўқувчи бўлса ўқитувчилар билан бирга ҳамкорлик қилиш ҳақида бугуноқ ўйланг!

                                     «Ўлик шоирлар жамияти»

 

Иссиқ ранглардаги бу оилавий фильмни кўрганингиздан сўнг, севимли ўқитувчиларингизни ва мактабда ноҳақликлар туфайли хафа бўлган барча устозларингизни эслайсиз. Фильмдаги Робин Уилямс жуда ёш, шунчалик самимийки, кино ўша қаҳрамон учун томоша қилишга арзийди. Фильм қизиқувчан ёшларнинг эътиборини жалб қилиш учун ўқитувчи яна нима қилиши кераклиги ҳақида.

Фильм иқтибослари:

«Ҳақиқат  калта кўрпа – оёқлар доимо очилиб қоладиган кўрпа. Уни тортиб олиш, ўраш мумкин, лекин бу ҳар доим ҳам етарли эмас. Сиз бу кўрпани қаёққа тортманг барибир оёқларингиз очилиб қолаверади. У оёқларингизни яшира олмайди. Ва туғилишдан то ўлимгача у фақат юзимизни қоплайди».

«Биз ҳаммамиз ҳеч қачон тугамайдиган эҳтиёжга эгамиз. Aммо сиз ўзингизнинг ноёблигингизга ишонишингиз керак. Қолган эътиқодларингиз аҳмоқ ёки ғалати туюлса ҳам. Бутун сурув маъраса ҳам, бу бемаънилик, сиз ноёбсиз».

                                     «Ҳурлик ёзувчилари»


Кино ҳар биримизнинг болаликда кузатган воқеаларга асосланган. Бир қарашда эртак ва утопия ўртасидаги воқеликка ўхшайди. Aммо ҳар бир қалби яраланган боланинг жамиятда, одамлар орасида ўзини қандай намоён қилишини, ғазаб ва нафратни енгиб, балки ҳақиқий ҳис-туйғуларини қандай кўрсатишини кузатиш қизиқарли эмасми? Мағрур ва шу билан бирга чарчаган ўқитувчингиз ёдга тушади. У ҳар доим шундай зерикарли бўлганми? Ёки ниманидир ўзгартириш учун юраги ёниб мактабга борганми, лекин тизим уни ортиқча талаблар ва ҳисоботлар билан кўмиб юборгани учун балки юраги ёнишдан тўхтагандир. Фильм нафақат бошқаларни баҳолашингиз ёки жамият ёрлиғини, оғриқли муносабатларингиздаги бирор нарсани ўзгартириш истаги, шунчаки сиздан фарқ қиладиган ва ёмонликни англатмайдиган одамни кўриш қанчалик муҳимлиги ҳақида.

Фильм иқтибослари:

«Ҳаммамиз оддий одамлармиз, лекин ҳатто оддий котиба ёки уй бекаси ёки ўсмир ҳам қўлидан келганча қоронғи хонада олов ёқиши мумкин».

«Aдолат жиноятчининг жазоланишини кафолатламайди, кимнингдир жиноят учун тўлашини кафолатлайди».

«Муваффақият тажриба билан келади».

                                             «Хорчилар»


Қийин ўсмирлар ва улар билан қандай курашиш керак. Бу азалий муаммо. Ҳар бир инсон, албатта, ўсмирлар билан рақобатлашади, ажабланарлиси шундаки, камдан-кам одам ўсмирни тушунишни хоҳлайди.

Вазият – ёпиқ яъни қийин ўсмирлар ўқийдиган мактабга мусиқа ўқитувчиси келади. Янги иш жойида бўлган дастлабки 15 дақиқада жуда кўп нарсани англайди – энг фаришта болаларнинг юзлари баъзан ўзига хос шафқатсизликни яширади.

Қийин ўсмирлар мактабида болалар учун ўзини яхши тутиши учун  қамчилаш, жазо камераси, қатъий кундалик тартиб, камситувчи меҳнат билан жазолаш, ҳатто қоидаларни бузиш ҳақида ўйлайдиган ҳар қандай одамни маънавий йўқ қилиш методи ишлайди. Аммо ўсмирлар негадир шафқатсизликка янада кучлироқ тажовузкорлик билан жавоб беришади ва топқирлик «мўъжиза»ларини кўрсатишади. Бу ерда ҳеч нарса ва ҳеч кимга рухсат берилмайди, фақат кичкина Пипинога шанба куни темир дарвоза олдида туришга рухсат берилган. Чунки шанба куни дадаси уни олиб кетади. Фильмни  фарзандларингизни кўпроқ севиш ва бир-бирингизга бўлган меҳрни ҳис қилиш учун  томоша қилинг.

Фильм иқтибослари:

Уни мактабдан ҳайдаб, кўлмак тубига қўйишганда, онаси судяга: «Ҳеч бўлмаганда, тушлик ва кечки овқатга иссиқ овқат берсин», деди.

« – Жаҳаннамга равона бўл!

– Мен уни ташлаб кетяпман».

«Мен сўзларни тушунмадим, лекин ҳис-туйғуларни тушундим».

                                          «Мона Лиза табассуми»  


Фильмнинг шиори: «Уларда ҳаммаси бор эди, лекин у уларга кўпроқ нарсани кўрсатди». Aмерика, 1953 йил. Ҳар бир коллеж битирувчиси фақат битта нарсани орзу қилади – муваффақиятли турмуш қуриш. Бутун патриархал таълим тизими йиллар давомида текширилди ва мукаммалликка эришди — Жулиа Робертс коллежга санъат тарихи ўқитувчиси сифатида келгунига қадар. 50 – 60 йиллардаги фильмлар ҳар доим ўзларининг ўзгача либослари билан машҳур. Фильм кўп йиллик ҳал этилмаган зиддият ва тенглик учун курашни ўзида мужассам этган. Елизабет Гилберт бу рол учун жуда мос келган. У фильм давомида ишонч билан ўз шогирдларини кечқурун кийим ёки дам олишни танлашдан кўра чуқурроқ ва муҳимроқ танловга етаклайди.

Фильм иқтибослари:

«Бошқаларга мослашиш орқали сиз ўзингизни ўзгартирасиз».

«Унинг таслим бўлгани, мақсадсиз саргардонликка мойиллиги айтилган. Лекин ҳамманинг сарсон-саргардонлиги мақсадсиз эмас, айниқса, ҳақиқатни анъаналардан, асослардан, кўринадиган нарсалардан ташқарида излаётганларнинг сарсон-саргардонлиги бемақсад эмас».

 « – Ўз идеалларидан воз кечмаган, ўзлигини бошқаларнинг дидига мослаштирмаган одамни нима қилдик? Биз уни қутига жойлаштирамиз ва нусха олишни таклиф қиламиз. Демак, танлов сизники. Нақшлар бўйича яшанг, бошқаларга мослашинг ёки сиз ...».

– Мен ўзим бўлишни, ўзимга ўхшашни истайман».

                                           «Император клуби»


Ҳалоллик ва ахлоқ нима? Ўқитувчи ҳар доим мукаммал бўлиши керакми? У ҳали ҳам ишонган одамга қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқига эгами? Классик адабиёт профессорининг синфига янги талаба келади. Унинг ўқишга иштиёқи йўқ, лекин яқин атрофдаги хотин-қизлар коллежининг қизларига катта қизиқиш билан қарайди. Талаба ўқишни хоҳламайди, отасини хафа қилади,  лекин  ўқитувчиси билан дўстлашади. Ўқувчиларга яқинлашиш учун директорнинг кабинетидаги деразани синдириш ҳам баъзан ёмон фикр эмаслигини англайсиз фильмда.

Фильм иқтибослари:

«Бир умрнинг муваффақияти битта мағлубият ёки битта ғалаба билан белгиланмайди».

«Қанчалик адашмайлик, устознинг меҳнати шундаки, ўқитиш орқали характерни ўзгартириш мумкин, демак, унинг тақдирини ҳам ўзгартириш мумкин».

«Буюк ўқитувчининг буюк шахсий тарихи йўқ, унинг бутун ҳаёти бошқа ҳаётларга ўтади. Бу инсонлар мактабларимиз таянч устунларидир. Улар мактаб биноларининг деворларидан кўра муҳимроқдир ва улар бизнинг истеъдодларимизни очиб берадиган юмшоқ куч бўлиб қолади».

Хулоса қилиб айтганда, бу фильмлар орқали сиз кўрган, билган ёки билганингиздан ҳам кўпроқ нарсани кўрсатадиган ўқитувчингизни топишингиз мумкин. Асосийси  сизга чўзилган қўлни ўз вақтида маҳкам қисишдир...

                                                                           Барно Султонова тайёрлади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг