Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори имзоланди. Электрон ҳукумат тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Президент қарори имзоланди. Электрон ҳукумат тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш энг устувор вазифа сифатида белгиланиб, 2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилинган эди.

Бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳаларида ягона ваколатли орган этиб белгиланиб, Вазирлик қошида «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ҳамда «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» ташкил қилинмоқда.

2020-2022 йилларда электрон ҳукумат, телекоммуникациялар ва дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича жами 268 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан:

  • иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида жами 87 та лойиҳа, шу жумладан Электр энергияси ва табиий газ ҳисобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш, Йирик аэропортларда йўловчиларни рўйҳатга олиш тизимини такомиллаштириш, Банк тизимида жисмоний шахсларни масофадан туриб идентификация қилиш механизмини жорий қилиш;
  • электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича жами 104 та лойиҳа, шу жумладан, «Пенсия тайинлаш жараёнини бошқариш» ахборот тизими, «Ер минераллари ва тоғ жинслари» миллий электрон базаси, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизими, «Мажбурий тиббий суғурта» ахборот тизимини жорий қилиш;
  • телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича жами 35 та лойиҳа, шу жумладан 800 минг порт ўрнатиш орқали кенг полосали тармоғни ривожлантириш, мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун 1 468 та база станцияларини ишга тушириш, узунлиги 12 минг км бўлган оптик-толали алоқа линияларини қуриш;
  • Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш бўйича жами 18 та чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланмоқда, шу жумладан технопарк резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш, рақамли таълим марказларини ҳудудларда кенг ташкил этиш, технопарк резидентларини жалб қилиш орқали иқтисодиёт тармоқларида ахборот технологияларини жорий этиш;
  • қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича жами 24 та лойиҳа, шу жумладан, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳисобини электрон юритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича электрон майдончалар жорий этиш, сув сарфи ҳисобини юритиш тизимиларини жорий этиш.

Маҳалий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларни кўпайтириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат идораларига қиймати 1 млрд. сўмгача бўлган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш лойиҳалар доирасида шартномаларни «IT-Парк» резидентлари ўртасида танлов асосида имзолаш ҳуқуқи берилмоқда.

2020 йилнинг 1 августига қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарларини, хабарномаларини, чақирув қоғозларини ва бошқа юридик ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими жорий этилади.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши курашиш ва аҳолига ўз-ўзини изоляция қилиш даврида қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида 35 тадан ортиқ тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Ҳусусан, Электрон соғлиқни-сақлаш йўналиши бўйича 10 та, Электрон таълим йўналиши бўйича 6 та, Банк хизматлари йўналиши бўйича 12 та, Электрон давлат хизматларида йўналиши бўйича 8 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шунигдек, 2020 йил давомида барча тиббиёт муассасалари ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 70 фоиз мактаблар кенг полосали алоқа тармоқларига уланади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2022 йилда электрон давлат хизматлари улушини 60% га етказиш ҳамда барча ҳудудларда рақамли технологиялар ўқув марказларини очиш, 2023 йилда эса рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтириш ҳамда «рақамли» тадбиркорлик хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказишга эришилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг