Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ошхона губкаси: тозаловчи воситами ё бактериялар кони?

Ошхона губкаси: тозаловчи воситами ё бактериялар кони?

Фото: «Flickr»

Оддий ошхона губкасининг бир куб сантиметрида жуда кўп турдаги 25—34 миллиард бактерия мавжуд. Уларни дезинфекциялаш вазиятни баттар ёмонлаштиради, деб ёзмоқда «Life».

Германиялик олимлар буни текшириб кўришди: ошхона губкасини дезинфекциялаш қанчалик тўғри, у гигиеник жиҳатдан қай даражада талабга жавоб беради.

Текширувларда маълум бўлишича, ошхона губкаси дезинфекциялашдан яхши ўтмаган. Чунки губкадаги бактериялар рекорд даражада кўп. Устига-устак, уларда учрайдиган микроорганизмларда патоген штаммлар ҳам қайд этилган. Шу мавзудаги мақола «Scientific Reports»да чоп этилди.

Тадқиқот муаллифлари губкада 16S RNA гени изларини топишда махсус усулни қўллашди. Улар аниқ бактерияларга хос, шу боис уларни овқат қолдиқлари ёки одам терисидан губкага тушган генлардан фарқлаш осон. Губкадаги генларда микроорганизмлардан 35 та туркум, 73 та оила ва 118 та турни аниқлашган. Уларнинг аксарияти ё одам танасига нейтрал, ё шартли патогенлар ҳисобланган — яъни одам иммунитети у билан алоқага киришиб заифлашгандагина касалликни чақириши мумкин. Бироқ истисно ҳолатлар ҳам мавжуд: 14 та таҳлилда губкалардан бир нечтасида патоген ичак таёқчалари етарлича аниқланган.

Тадқиқотчиларнинг ёзишича, дезинфекциялашда губка самараси уларда шубҳа уйғотмоқда. Ўз ошхона губкаларини тадқиқот учун топширган Германия аҳолиси сўровномада уларни қайнатишини, маиший дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов беришини ва ҳатто узоқ вақт микротўлқинли печда қиздиришини маълум қилишган. Гарчи микроскоп остидаги тасвирларда обдон дезинфекцияланган губкаларда умумий бактериялар сони камроқ чиқса-да, айрим шартли-патоген микроорганизмларнинг кўпайиши кучайган. Масалан, «дезинфекцияловчи» губкалар — «Chryseobacterium hominis»да бактериялар оддийсига қараганда ҳатто кўпроқ бўлган.

Губкалар Қадимги Греция замонларидан буён ошхона жиҳозларини ювишда ишлатиб келинган. Фақат бошида бу денгиз булутлари, тирик организмлар бўлган, улар тириклигида роса токсин ажратади. Шу даражада самарали бўлганки, ҳатто антибиотикларга дош берадиган бактериялар ҳам улар туфайли ўлган. Эҳтимол, айнан шунинг учун ҳам қадимги греклар тозаловчи ва дезинфекцияловчи замонавий воситалардан фойдаланмаган бўлишса-да, губкаларига бактериялар юқиши муаммосидан холи эдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг