Нима учун фламинголар пушти рангда эканлигини биласизми?

«Фламинго» сўзи испанчадан олинган: «flamengo» — оловранг.
Фламинголарнинг олти тури мавжуд бўлиб, улар Европада Испаниянинг жанубида, Франция ва Сардиния жанубида, Африкада, Кавказда, Жануби-Шарқий ва Марказий Осиёда, Жанубий ва Марказий Америкада яшайди.
Ушбу қушларнинг табиий ранги кулранг. Патларининг ғайриоддий ранги — кейинчалик пайдо бўлган хусусиятдир. Гап шундаки, ейдиган овқати уларга шу рангни беради.
Бу қушлар шу қадар шўр ва ишқорли кўллар ва ботқоқларда яшайдиларки, бошқа ҳайвонлар у ерда яшай олмайдилар.
Улар саёз сувда топилган қисқичбақасимонлар, ҳашаротлар личинкалари, қуртлар ва сув ўтларини ейишади. Ph даражаси юқори бўлган сув омборларидаги емаклар бошқа қушларга зарар етказиши мумкин, аммо фламинголарнинг жигари зарарли моддаларни осонгина парчалайди. Шундай қилиб, улар ҳеч ким оғзига олмайдиган овқатни истеъмол қилишлари мумкин.
Фламинголар «таоми» помидор ва сабзи каби сабзавотларга қизил ранг берувчи пигментли каротиноидларга жуда бой. Ва улар фламинго патлари, тери, шиллиқ пардалари, ёғ ва ҳатто тухум сариғини бўяшади. Шунинг учун фламинголар бундай ғайриоддий рангга эга бўлишади.
Қушлар фақат пушти пигментни ўзлаштира олади — масалан, уларни кўк рангли озиқ-овқат билан баққсангиз ҳам мовий бўлиб қолмайди. Ранги ёрқинлиги уларга жуфтлашиш даврида турмуш ўртоғини танлашда ёрдам беради. Даъвогар қанчалик пушти бўлса, у овчи сифатида шунчалик муваффақиятли бўлади.
Аммо бу турнинг жуда рангпар вакиллари ҳам бор — масалан, Анд фламингоси ёки Жеймс фламингоси.
Уларнинг таомномаси қизил фламинголарники каби каротиноидларга бой эмас ва уларнинг рангига унчалик таъсир қилмайди.
Хуллас, кўриб турганингиздек, ирсиятнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter