Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг гўзал 15 кўчаси

Дунёнинг энг гўзал 15 кўчаси

Ҳар бир жойнинг кўчалари унинг руҳи ва тарихини ўзида акс эттиради. Уларнинг номлари фақатгина манзил белгилаш эмас, балки инсонларнинг ҳаёти, маданияти ва урф-одатларининг бир бўлаги. Шу тарзда, ҳар бир кўча номи ўша ернинг хотирасини, унинг тарихи ва маданиятини шакллантиради. Қуйида дунёдаги энг машҳур 15 та кўча ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

1. «Acorn Street» – Бостон, Массачусетс, АҚШ Бостоннинг тарихий «Beacon Hill» туманида жойлашган «Acorn Street» АҚШдаги энг кўп суратга олинадиган кўчалардан бири ҳисобланади. XIX асрда бу ерда бадавлат савдогарлар ва рассомлар яшаган. Ғиштдан қурилган уйлар ва газ фонарлар кўчани романтик муҳитга буркаб туради.

2. «Champs-Élysées» – Париж, Франция Парижнинг рамзий хиёбони ҳисобланган «Champs-Élysées» ҳар куни юз минглаб сайёҳларни жалб этади. У Конкорд майдони ва Ғалаба аркаси ўртасида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг мода, маданият ва тарих марказига айланган.

3. «Abbey Road» – Лондон, Буюк Британия «The Beatles» гуруҳи билан машҳур бўлган «Abbey Road» Лондондаги энг машҳур йўллардан бирига айланган. Бу ердаги пиёдалар йўлагида суратга тушиш учун минглаб ташриф буюрувчилар келади.

4. «Via Giudecca» – Бурано, Италия Италиянинг Бурано оролидаги «Via Giudecca» кўчаси ўзининг жозибали рангли уйлари ва тиниқ сувли каналлари билан машҳур. Ривоятларга кўра, уйларнинг жуда ёрқин бўялиши балиқчилар томонидан туманли кунларда йўл топиш осон бўлиши учун қилинган.

5. «Bourbon Street» – Янги Орлеан, Луизиана, АҚШ Француз кварталида жойлашган «Bourbon Street» шаҳар тунги ҳаётининг юраги ҳисобланади. Мусиқалар, ёрқин чироқлар ва неон шамлар бу кўчани ҳақиқий байрам муҳитига айлантиради.

6. «Calle Ciegos» – Херес, Испания «Calle Ciegos» – Испаниянинг Жерез шаҳридаги тарихий узумзорли кўча бўлиб, кўп асрлик узум токлари остида сайр қилиш имконини беради. Бу жой «Херес» виноси ва маданияти билан машҳур.

7. «Beale Street» – Мемфис, Теннесси, АҚШ «Beale Street» – Американинг мусиқа тарихида муҳим ўрин тутувчи кўча. Бу ерда «Blues, Rock-n-Roll ва Jazz» жанрларидаги афсонавий ижрочилар чиқиш қилган. Бугунги кунда ҳам жонли мусиқа барлари ва ресторанлар меҳмонларни қарши олади.

9. «Alberobello Streets» – Пуглия, Италия UNESCO мероси рўйхатига киритилган «Alberobello» шаҳарчасидаги кўчалар оқ тошдан қурилган, конуссимон томли трулли уйлари билан ажралиб туради. Бу уйлар ва тарихий муҳит фотосурат мухлислари учун ажойиб фон ҳисобланади.

9. «Jinli Ancient Street» – Ченду, Хитой Син сулоласи даврига бориб тақаладиган «Jinli» кўчаси тарихий савдо йўли сифатида машҳур. Бугунги кунда у сайёҳлар учун қадимий дўконлар, маҳаллий газаклар ва анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан тўлган жой.

10. «Times Square» – Ню-Йорк, АҚШ «Times Square» – Ню-Йоркнинг дунёдаги энг шовқинли сайёҳлик нуқталаридан бири. Улкан неон экранлар, саҳналаштирилган намойишлар ва «Broadway» театрлари бу масканни ҳаёт билан тўлдиради.

11. «Lombard Street» – Сан-Франсиско, Калифорния, АҚШ Дунёдаги энг эгри кўча сифатида машҳур бўлган «Lombard Street» Сан-Франсисконинг ўзгача топографиясини намоён этади. Саккизта ўткир бурилишли қисм, гулзорлар билан ўралган бўлиб, ҳар йили миллионлаб сайёҳларни жалб қилади.

12. «Nyhavn» – Копенгаген, Дания Копенгагеннинг қироллик мўъжизаси – «Nyhavn» XVII асрдан буён порт вазифасини бажариб келади. Қайиқлар ва ранго-ранг уйлар билан ўралган канал атрофида кафелар жойлашган бўлиб, бу ерда жонли муҳит ҳукм суради.

14. «Royal Mile» – Эдинбург, Буюк Британия Шотландия пойтахтидаги «Royal Mile» Эдинбург қалъасини Холируд саройи билан боғлайди. Бу тарихий кўчада музейлар, анъанавий шотланд дўконлари ва тарихий қовоқхоналар жойлашган.

14. «La Rambla» – Барселона, Испания Барселона юрагидаги «La Rambla» – шовқин-сурон ва маданият уйғунлашган кўча. У Каталония майдонидан Порт Веллгача чўзилиб, артистлар, бозорлар ва тарихий бинолар билан тўлиб-тошган.

15. «Philosopher’s Path» – Киото, Япония «Philosopher’s Path» – Киотодаги тинчлик ва фалсафа руҳини уйғотувчи жой. Канал ёқасидаги тош йўл баҳорда гилос гуллари билан янада севимлироқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг