Бажарилмай қолган 17 лойиҳа, солиқ тўлашдан қочиб юрган нопок корхоналар, Аҳмадбойга ўқилган ҳукм, нураётган «Ёшлар уйи», антиқа «Nokia», «ОЧЛ юлдузи» ва куннинг бошқа хабарлари
21 февраль ҳам Ўзбекистон ва жаҳонда муҳим воқеа ва ҳодисаларга, янгиликларга бой бўлди. Сайтимизни кун давомида доимий кузатиб бориш имконига эга бўлмаган фойдаланувчиларимизга бугун эълон қилинган энг сара мақола ва хабарларимизни жамлаган ҳолда тақдим этамиз.
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон қандай ҳужжатларни имзолашади?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга режалаштирилган ташрифи якунлари бўйича 20дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев «Ўзавтосаноат»да 17 та лойиҳа етарли даражада бажарилмаганини танқид қилди
2017 йилда 948 та маҳаллийлаштириш лойиҳасидан 176 таси бўйича ишлаб чиқариш бошланмагани, 218 таси бўйича эса ишлаб чиқариш прогнози бажарилмаган.
Иқтисодиёт
Ҳар хил нопок корхоналарнинг солиқ тўлашдан қочиб юришига чек қўйилади
2018 йил 1 апрелдан бошлаб, маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар тўхтатилади. Ҳар хил нопок корхоналарнинг Маҳаллийлаштириш дастурига кириб олиб, солиқ тўлашдан қочиши учун энди имконият бўлмайди.
Ўзбекистонда «Visa» ва «Mastercard» тўлов тизимлари жорий этилади
Ўзбекистонда шу йилнинг 1 сентябрига қадар электрон пуллар айланмасини тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Жамият
Аҳмадбойга ҳукм ўқилди! (видео)
Чинозлик Аҳмадбой Турсунбоев Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди.
Янги қурилган «Ёшлар уйи» нега нураб бормоқда?
Аксарият хонадонларга яхши ишламайдиган, сифатсиз газ плитаси ҳамда ювиниш жиҳозлари ўрнатилган. Қурилганига ҳали икки йил тўлмасдан зиналарнинг баъзи жойлари, айрим хонадонларнинг деворлари ёрилган, деярли барча хонадонлар девори шўрлаб бормоқда...
Бош прокурорнинг янги ўринбосарлари тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёев махсус фармон билан Ўзбекистон Бош прокурорининг янги ўринбосарларини тайинлади.
Танасидан игналар топилган чақалоқ ҳақида янги тафсилотлар айтилди (видео)
Ҳуқуқ
Муҳим янгилик! Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилди
Эндиликда апелляция ва кассация инстанцияси судлари тўлиқ тергов давомида гувоҳларни ёки қўшимча шахсларни сўроқ қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бугундан фуқароларга бепул юридик маслаҳатлар берилади
Бугундан эътиборан Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникаси қошида фуқаролар қабулини ташкил этмоқда.
Таълим
Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор имзоланди
Марказнинг фаолиятини тубдан яхшилаш мақсадида штатлар бирлиги 150 нафар қилиб белгиланди, эндиликда унинг тузилмаси таркибида олдинги мавжуд бошқармадан ташқари, янгидан тузилган 1 та бош бошқарма, 3 та бошқарма, вилоятлардаги бўлинмалари ташкил этилди.
Технология
АКТ вазирлиги тизимида тўртта бошқарма ташкил этилди
Шунингдек, ҳудудий бошқарма бошлиқлари мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштирилди.
«Nokia» ноодатий револвер-камерага эга смартфонни тақдим қилади
Мазкур смартфон «Zeiss» компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган бешта объективга эга ва «айланувчан зум» технологияли ноодатий револвер-камерага эга бўлади.
Спорт
«Навбаҳор-Лочинлари» ҳамда «Бунёдкор» футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Нега?
ОФК расмий сайти Одил Аҳмедовни «ОЧЛ юлдузи» деб атади. Унинг 93 фоиз узатмаси аниқ чиққан
Халк, Оскар ва Ву Лейнинг ҳаракатлари барчанинг мақтовига сазовор. Аммо бунинг замирида ярим ҳимоядаги футболчилар — Одил Аҳмедовнинг машаққатли меҳнати ётибди.
Ҳажв
Мажлис бўлади, деб бошлиқ ҳузурига кириб келган ходимлар хона ўртасида турган ғалати ускуна ва оппоқ халат кийиб олган йигитга ажабланиб қарашарди. Кимдир бу ускунани «робот», деса, яна кимдир «кир ювадиган мошина», – деди пичирлаб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter