Бажарилмай қолган 17 лойиҳа, солиқ тўлашдан қочиб юрган нопок корхоналар, Аҳмадбойга ўқилган ҳукм, нураётган «Ёшлар уйи», антиқа «Nokia», «ОЧЛ юлдузи» ва куннинг бошқа хабарлари
21 февраль ҳам Ўзбекистон ва жаҳонда муҳим воқеа ва ҳодисаларга, янгиликларга бой бўлди. Сайтимизни кун давомида доимий кузатиб бориш имконига эга бўлмаган фойдаланувчиларимизга бугун эълон қилинган энг сара мақола ва хабарларимизни жамлаган ҳолда тақдим этамиз.
Прописка бекор қилинмоқда. Вилоятликлар Тошкентдан «Ёшлар» уйини олиши мумкинми?
Таҳририятимизга айнан шу ва «Ёшлар» уйлари масаласида кўплаб мурожаатлар бўлди: «Прописка йўқ қилиняпти, пропискасизлар уй олиши мумкин. «Ёшлар» уйлари бўйича низом қайта ишлаб чиқиладими? Масалан, Тошкентда ишлайдиган, лекин вилоятда пропискада турадиган одам пойтахтдан уй оламан дейиши мумкин-ку».
«Ёшлар» уйларига навбатда турганлар учун зўр янгилик: очиқ электрон навбат тизими ишга туширилди
Бундан буён Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳузуридаги Республика комиссияси томонидан «Ёшлар» уйларини сотиб олиш учун ҳисобга қўйилган номзодлар электрон навбатда қайд этилади .
Навбат келди. Тошкентда ёш оилаларга «Ёшлар» уйлари топширилди
2017 йилда Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ҳар бири 192 хонадондан иборат бўлган 10 та уй барпо этилди.
Қаҳрамон Қуронбоев: «Ёшлар иттифоқи «Камолот» уйлари қурилиши учун жавобгарликни бўйнига олмайди» (видео)
Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида ҳисобот берди.