«Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови ғолиблари тақдирланди
Тақдирлаш маросимини Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков очиб берди ҳамда жорий йилнинг 25 январь санасидан то танлов якунланиши назарда тутилган 15 февралга қадар келиб тушган 2500 та қўшиқ орасидан кучли йигирматалик учун фақатгина тўртта қўшиқ танлаб олингани ва нисбатан яхши дея эътироф этилган 15 та қўшиқ эса танловнинг рағбатлантирувчи мукофотлари учун мўлжалланган 30 та қўшиқ сафига киритилганини такидлаб ўтди.
Асил танлов учун асил қўшиқлар етишмагани сабабли «Зувола» муддати узайтирилди
Танлов учун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ижод қилиб келаётган ижодкорлар турли йўналишда кўплаб янги қўшиқлар йўллашди ва улар орасидан танловда қатнашишга саралаб олинди. Жумладан, 2018 йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар танловда иштирок этиш учун кўрсатилган манзилга 2500 га яқин қўшиқлар тақдим этилди.