Яна Зулфия мукофоти ҳақида: «Мен бундай бўлишини билмагандим…»
Гап аввалида айтишим керак: ушбу ёзувларни мукофотдан қуруқ қолган қизнинг аламлари, дея қабул қилманг. Аксинча, «мукофотга борар йўллар»даги ёқимсиз манзаралар сабаб кўнгилда пайдо бўлган оғриқлар бу. Катталарда-ку ҳаёт тажрибаси бор: уларда ҳаёт сўқмоқларидаги унча-мунча синовлар нисбатан енгил кечиши мумкин. Аммо катта ҳаёт остонасидаги мен каби ёшларда эса...
«Зулфияхоним қизлари» клуби ташкил этилмоқда
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида Олий адабиёт курсини ташкил этилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йилнинг 1 августига қадар Олий адабиёт курси мутахассисликлари бўйича тегишли малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади.