Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зулфия номидаги мукофотга эътиборсизлик қилганлар жазоланди

06/11/2018

Масала бир куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Н.Иброҳимовага Хотин-қизлар қўмитасидан вакил келиб, уни қайта ҳужжат топширишга кўндирган. Ва адолат қарор топиб, ижодкор кейинги босқичга ўтган. Аслида нима бўлган эди?

Акс-садо: «Қаердасиз, «Зулфиячи»лар?»

06/04/2018

Менинг ҳам бу борада кўплаб саволларим бор. Ўша сиз айтган қишда печкада сув иситиб, шам ёруғида соч қуритаётган, ташқарига чиқиб, ўтин ёриб чой дамлаётган қишлоқ қизлари бу мукофотнинг аксарият совриндорлари эканини биласизми? Ҳатто пойтахт Тошкент шаҳри номидан бу мукофотга сазовор бўлган қизлар ҳам кўпчилиги пойтахтга узоқ қишлоқлардан келиб ўқиётган, иш юритаётган қизлар эканини-чи?

Нега Зулфиячи деганда Тэтчер ва Кюри каби интеллектуаллар кўз олдимизга келмайди?

26/03/2018

Зулфия мукофотини олган қизлар дунёни бошқача рангларда кўришади. Қанийди мен ҳам дунёни уларнинг кўзи билан кўра олсайдим... Ҳаммаси конвейердан чиққан бир хил одамчаларга ўхшайди... Инсонда интеллект чиройли гапириш билан белгиланганида тўйдаги бошловчилар бугун фан доктори бўлишармиди...

Шавкат Мирзиёев аёлларни байрам билан табриклади

07/03/2018

Мамлакатнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Президент қарори билан бу йилги «Зулфия»чилар эълон қилинди

07/03/2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти 30 ёшгача бўлган қизларга берилади

02/02/2018

Мазкур фармон билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилади.