Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 апрелдан 65 ёшдан ошганларга уйдан ташқарига чиқиш ман этилади

01/04/2020

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.