Оҳангаронда 2 минг йиллик хумдон ва кўзалар топилди (фото)
Қорахитой қишлоғида қизиқ воқеа устидан чиқдик. Қишлоқда давлат дастури доирасида намунали уйлар қурилиши жараёнида қадимий археологик топилмалар, кўза, хумлар ва турли хўжалик буюмлари топилмоқда. Маълум бўлишича, бундай буюмлар қурувчилар томонидан кўплаб топилган. Аммо шу пайтгача ҳеч кимга хабар қилинмаган.