«26 ёшгача фуқаролар даромад солиғидан озод этилган». Хориждаги ватандош билан суҳбат
Бу ерда эътиборимни тортган жиҳатлардан бири қонунларнинг енгиллиги ва инсонпарварлиги бўлди. Мисол учун, келганимдан буён бир неча маротаба ҳуқуқий масалаларга дуч келдим. Мулкларни сотиб олиш ёки ижарага олиш амалиётлари шулар сирасидан ва буларнинг ҳеч бирида нотариус хизматларига зарурат туғилмади. Ортиқча қоғозбозликлар ва югур-югурлар деярли йўқ.