Ўзбекистонда уруғчилик ва кўчат етиштиришга оид миллий дастур тасдиқланди
Ҳукуматнинг жорий йил 2 февралдаги тегишли қарори билан 2023–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастури тасдиқланди.
Ўзбек-ҳинд қўшма уруғчилик кластери ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамда Гужарат штатига чегарадош бўлган Махараштра штатидаги гибрид ва генетик модификацияланган (ГМ) уруғларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи «Nath Bio-Gens Ltd» компанияси билан Андижонда ўзбек-ҳинд қўшма уруғчилик кластерини ташкил этишга келишдилар.
Олтинга тенг уруғнинг четдан олиб келинишига қачон барҳам берилади?
Авваллари ўзимизда йиллар давомида етиштирилиб келинган ширадор, серсув, мазали сабзавот ва полиз экинларимизни бугунги кунда бозорларда учратиш амримаҳол бўлиб қолмоқда.
Хитой миллий уруғчилик уюшмаси делегацияси Ўзбекистонга келади
Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Умаров Хитойга ташрифи доирасида Хитой Миллий уруғчилик уюшмаси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Инновация вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Инновация вазирлиги ҳузурида уруғчиликни ривожлантириш маркази иш бошлади
Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилган эди. Кеча, 4 апрель куни мазкур марказ расман фаолиятини бошлади.
Энди уруғларни экспорт қилиш Инновация вазирлиги қарори билан амалга оширилади
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг навларини (бошоқли дон экинлари, ғўза ва картошка уруғлари бундан мустасно) мажбурий рўйхатдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган Қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади.