
Истанбулдан учган самолёт Тошкентга мажбуран қўнди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Қирғизистон пойтахти Бишкекка учаётган «Турк ҳаво йўллари» авиаширкатининг ТК344 йўловчи рейси об-ҳаво шароитининг ёмонлиги туфайли «Тошкент» халқаро аэропортига фавқулодда қўнган.