Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулдан учган самолёт Тошкентга мажбуран қўнди

Истанбулдан учган самолёт Тошкентга мажбуран қўнди

Туркиянинг Истанбул шаҳридан Қирғизистон пойтахти Бишкекка учаётган «Турк ҳаво йўллари» авиаширкатининг ТК344 йўловчи рейси об-ҳаво шароитининг ёмонлиги туфайли «Тошкент» халқаро аэропортига фавқулодда қўнган. Бу ҳақда «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ матбуот хизмати маълумот берди.

Фавқулодда қўнишга Бишкек аэропортида қуюқ туман тушиб, кўриш масофаси 800 метрни ташкил қилаётгани сабаб бўлгани айтилган. Бунинг ортидан рейс экипажи муқобил аэродромга жўнаб кетишга қарор қилган.

Uzbekistan airports бортида 184 йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 09:42 да қўнгани, унинг Қирғизистон пойтахтига парвозини давом эттириш имконияти ўрганилаётганини қайд этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг