Қиморли акция ва телешоулар васвасаси: Миллатни қаёққа етаклаяпмиз?
Ислом динида қимор тақиқланган ва ҳаром қилинган иллат ҳисобланади. Бунинг касофатидан қанчалаб одамларнинг ҳаёти издан чиққанига мисоллар жуда кўп. Бироқ таассуфки, инсониятнинг ўзидай кўҳна тарихга эга қимор замонлар оша тараққийлашса тараққийлашдики, урфдан қолгани йўқ.
Акцияли рекламалар машмашаси: ўрмалаб кирмаган қаер қолди?
«TIZER – ўзинг танла! TIZER – ичдик. Ўттиз иккита жамоа йиғдик, мана, машина соҳиби бўлдик. WF – энергетик таъмли ичимлигини ичинг ва юздан ортиқ совғаларга эга бўлинг! WF – ичдик, машина соҳиби бўлдик. Мана ҳақиқат экан кўриб турганингиздек...