«Ўзбекистон булбули» Таваккал Қодиров баҳорнинг фарзанди эди!
Санъаткор Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов сингари улуғ ҳофизлар мактабининг давомчиси сифатида ўзига хос услуб яратди. Ҳофиз юзлаб қўшиқлар ижро этди. У куйлаган «Бизни ташлаб», «Ўхшайди-ку», «Тошкент ироғи», «Найларам», «Қўқон ушшоғи», «Тановар», «Фасли навбаҳор ўлди», «Фарғона тонг отгунча» ва бошқа қўшиқларни ҳануз халқимиз севиб тинглайди.