«Ўзтелерадиокомпания» журналисти иқрори: «сукут сақлашни қойиллатяпмиз»
Гапни «Юртимизда бўлаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ...» ёки «бизга яратилаётган имкониятлар...» каби сўзлар билан бошламоқчи эмасман. Ёки ёзмишимизни, сиёсий ва жиддий тус бериш учун, мавзуга алоқадор бўлган-бўлмаган қарорлар, фармонларнинг узундан-узоқ номлари ҳамда чиқарилган сана ва сонлари билан бошлаш нияти ҳам йўқ. Чунки ўқувчи барибир шу жойларини «ташлаб» ўтади.