Ўзбекистонда яна бир кўл Рамсар конвенциясига киритилди
Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга расмий ташрифи доирасида Судоче кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилди. Тегишли сертификат асосан, сув қушларининг яшаш муҳити сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари тўғрисидаги конвенция Бош котиби М.Мумба томонидан Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.
«Борса келмас», Сариқамиш, Судоче, Қоплонқир... Саргузаштларга тўла тўрт кун
Устюрт кенгликлари адоқсиз, чексиз. Худди осмон билан бирлашиб кетгандек, унинг адоғи кўринмайди. Беш нафар фақатгина бу чўл йўлларига чидайдиган «Нива» уловида йўлда давом этдик.