«Шпион» ручка, марҳумга ёзилган кредит ва бошқалар ҳақида суд эксперти билан суҳбат
Бир одам бошқасига қарз беради, ўртада тилхат ёзилади. Қарз берган киши тилхатни олиб келиб уйига қўяди. Бир неча кундан кейин, ниманидир аниқлаштириш мақсадида тилхатни олиб кўрмоқчи бўлса, қоғоз оппоқ. Яъни, ёзувдаги сиёҳ тўлалигича ўчган. Берилган пул кичик маблағ эмас – 450 млн сўм!