Президент Тошкентга қайтиб келди
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиб, 10 июнь куни Тошкентга қайтиб келди.
ШҲТ саммити бошланди. Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади
«Кўркам Циндао шаҳрида ўтаётган ушбу саммит «Шанхай саккизлиги» раҳбарларининг илк учрашуви сифатида тарихда қолади. Бу чуқур маънога эга, чунки айнан «8» рақами хитой халқида омад ва тараққиётни англатади. Ташкилотимиз қисқа даврда бир ярим миллиард одамга кўпайди, унинг иқтисодий ва интеллектуал салоҳияти салмоқли даражада кенгайди», деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти билан музокара ўтказди
«Ўзбекистонга ташрифим доирасида эришилган келишувлар тез суръатларда амалга оширилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Афғонистон масаласи бўйича йирик анжуман ўтказганингиз учун халқимиз ва ҳукуматимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман. Бу масалага шахсан эътиборингиз сиёсий ечиимларга йўл очди», деди Афғонистон Президенти.
Шавкат Мирзиёев Циндаога етиб борди (фото)
Саммит доирасида Шавкат Мирзиёевнинг Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.