Журналист қишлоқ кезди: «Ичимдан нимадир чирт узилгандай бўлди...»
Танаси бошқа дард билмас, деган гап бор. Тўғри-да, қишнинг қаҳратонида бир тутам ўтин ёки икки челак кўмир тополмай совуқда қийналиб яшаётган одамларнинг аҳволини «зангори олов»ни гуриллатиб ёқиб, бола-чақаси билан иссиққина уйда ўтирган қайдан билсин?!