саргардон фермер: Қўлида қарор бор, шартнома ҳам, лекин ер йўқ?!
Куни кеча таҳририятимизга Навоийнинг Хатирчисидан бир одам ташриф буюрди: Абдураҳмон Муртазоев. Унинг ҳорғин чеҳраси, умид аломатлари тарк этаёзган нигоҳи-ю эгик қаддига қараб, адолат қидира-қидира топгани қўлидаги бир даста қоғоз эканини илғаш қийин эмасди.