«Рустам Усмоновнинг иши» («Рустамбанк») Олий судда кўрилиши мумкин
Ўз даврининг йирик тадбиркори, Ўзбекистондаги илк хусусий банк — «Рустамбанк» асосчиси Рустам Усмонов ўзига оид жиноят иши бўйича ижтимоий тармоқлар орқали қилган баёнотига Олий суд матбуот хизмати изоҳ берди.
Рустам Усмонов: «70-80 миллион доллар пулим чет элда ётибди, уларни ундиришим билан Ўзбекистон иқтисодиётига олиб кираман» (видео)
Рустам Усмонов билан суҳбатимизнинг иккинчи қисмида жараён қандай кечгани, валюта қора бозори қандай вужудга келгани, ушбу бозорни назоратда ушлаб туриш учун бир кунда қанча валюта керак бўлишини аниқлангани, бироқ мутасаддилар унинг сўзларини эътиборсиз қолдиришгани, нега умрининг 19 йилини панжара ортида ўтказгани, 30 миллион доллар пули хориж банкида қолиб кетгани ҳақида сўз юритилади.
50 тонна гўнгни бир килограмм соф олтинга алмаштиришни таклиф қилган тадбиркор ёдингиздами? (видео)
Ўтган асрнинг 90-йиллари. Тадбиркорлик бўйича энди-энди тушунчалар пайдо бўла бошлаган, ақл бовар қилмас лойиҳалар, йўқ жойдан катта пул ишлаш имкониятлари тўғрисидаги гап-сўзлар жуда кўпайган бир пайтлар. Тадбиркор Рустам Усмонов ТВ орқали эфирга чиқиб, гўнгни соф олтинга айлантириш сиридан бохабар эканлигини эълон қилди.