
Ўзбекистонда рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш учун хориждан 45 млн евро кредит олинади
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш учун «KfW» (Германия) банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 12 йил муддатга жами 45 млн евро миқдорида имтиёзли кредит ва 5,5 млн евро грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.