Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лаънати пропаганда! Ўз уйимизда ўз тилимизни ҳимоя қила олмаймизми?

27/04/2020

Кеча Адлия вазирлиги томонидан бир қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ундаги қоида жуда оддий ва тушунарли эди. Яъни агарда бирорта давлат ташкилоти иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаса, ўша ташкилотнинг мансабдор шахсига маъмурий жарима солинади (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача).