пешонага қўйилган «2»лар: мактабдаги бир қатор мансабдорлар ишдан олинди
Мазкур ҳолат тизимдаги барча таълим муассасаларида педагоглар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. Воқеа юзасидан аниқланган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумот киритилди.
Фотофакт! пешонага ёзилган «2»лар... Қаерда ва қачон?
Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 5-мактабнинг Муборак исмли ўқитувчиси дарсни ўзлаштирмаган 1-синф ўқувчиларининг пешонасига ручка билан «2» рақамини катта қилиб ёзган. Кейин эса тенгдошларига кўрсатган.