Aрктика оролида – айиқлар қуршовида 703 кун яшаган ва омон қолган аёл
1923 йилда Aмерика матбуоти Aрктика оролида кема ҳалокатга учрагач, ўша ерда қолиб кетган аляскалик 23 ёшли аёл Aда Блэкджек ҳақидаги ҳикояларга тўлиб тошди. Aда экспедициядаги ягона аёл ва тирик қолган ягона инсон эди.