Ўзбекистоннинг олис ҳудудларини ичимлик суви билан таъминлаш ва санитария лойиҳаси тақдим этилди
Жорий йилнинг 16 октябр куни Аҳоли турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш Республика «Тараққиёт» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда «Global Wash Initiative Fund» JTI SA билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг олис ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва санитария лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.