
«Ҳамид Олимжон қариндошлари бизни нега судга берган эди?»
Рустам Жабборовнинг «Муқанна озодлик курашчисими ёки золим фирибгар?» мақоласини кўпчилик зўр қизиқиш билан ўқиб чиққанига аминман. Тарихий далиллар аниқ-тиниқ келтирилган ушбу мақолада Муқанна шахсига ҳаққоний муносабат акс этган.

Муқанна озодлик курашчисими ёки золим фирибгар?
Ҳар бир халқ ўзининг миллий қаҳрамонлари, эрксевар фарзандлари, жасур саркардалари билан фахрланади. Ватанимиз тарихида ҳам бундай шерюрак, жасоратли баҳодирлар, халқ қаҳрамонлари кўп ўтган. Аммо, афсуски, улар орасида турли давру давронлар, эврилишлар туфайли, мавжуд сиёсий қарашлар нуқтаи назаридан