Муҳофаза. Иккинчи жаҳон урушидан омон чиққан кийик тарихи (видео)
Сурхон давлат қўриқхонаси аввало ажойиб табиати билан мафтун этади. Бу ерда Швейцариядан қолишмайдиган манзара бор. Яна 40 минг йиллик неандерталлар манзилгоҳи ҳам айнан шу ерда жойлашган. Унинг осмонида болтаютар, қирғий ва бургутлар учиб юради, тоғларида эса бўри, тулки, силовсин каби йиртқичлари бор. Сурхоннинг энг фахрланарли жиҳати эса бу шубҳасиз – морхўрлардир.