Ўзбек тилидан миллий сертификати борларга 50 фоиз устама тўланади
Президент видеоселектор йиғилишида “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.