Мармарис соҳиллари: oилавий таътил учун мукаммал манзил
Туркия жануби-ғарбида жойлашган Мармарис ҳар қандай ёшдаги дам олувчилар учун жозибали манзилдир. Мармарис ўзининг шоҳона пляжлари, бой тарихий мероси ва кўнгилочар масканлари билан, айниқса оилавий дам олувчилар учун қулай имкониятларни тақдим қилади.
Мармарис - икки денгизни боғлаган порт шаҳар (фото)
Мармарис Эгей денгизи ва Ўрта ер денгизининг туташган жойида жойлашган бўлиб, ўзининг табиий гўзалликлари, узун қирғоқ чизиғи, қарағай дарахтлари билан қопланган тепаликлардан ажойиб манзаралари, соҳиллари, қадимий шаҳарлари, кема портлари билан Муғланинг энг машҳур сайёҳлик курортларидан биридир.