Лола Ҳотамова: «27 йилдан кейин зангори экранга қайтдим»
«Ҳатто тушларимда ҳам микрофон ушлаб, камера қаршисида турганимни кўрардим, роса хумори тутарди. Мана, 27 йилдан кейин яна зангори экран орқали мухлислар билан учрашиш насиб этди. Лекин, очиғи, роса ҳаяжон босди, ҳатто овозим ҳам ўзгарди, бу ўзимга ҳам сезилди (кўзига ёш олади). Албатта, хурсандлигимнинг чек-чегараси йўқ. Айниқса, мени унутишмагани, ҳали ҳам мухлисларим борлигидан қувондим».