«Женева университетини ҳам «рўйхат»га қўшиб қўйинг» — жалолиддин хушвақов
Мухтор ака деган кимёгар-технолог бўларди. Лабораторияда соч бўёқлари ва геллар тайёрларди. Рус, инглиз, турк тилларини биларди. Хорижга хизмат сафари билан кўп кетарди. Ўша пайтлар кимёгар-технолог бўлсам, тил ўргансам, мен ҳам Мухтор акага ўхшаб дунё кезаман деган ҳавас уйғонган.