
«Наманганча марафон» ёхуд беморнинг югургани қаергача?
Бемор нима учун шифохонага боради, албатта, дардига даво истаб. Норин туманининг Хўжаобод маҳалласи Обиҳаёт кўчаси 16-уйда яшовчи Гўзалхон Азизова қишлоқ врачлик пунктига отланганида бошида бу ерга бўзчининг мокисидек қатнаш азоби борлигини билмаган эди.