Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнинг Вицини» – Диас Раҳматов ўлимидан ўн йил ўтиб...

15/10, 11:40

У ўзига хос актёр эди. Истеъдоди шаклланган, иқтидори сайқалланган кўп қиррали санъаткор эди. Йирик роллари кам бўлса-да, салмоқли эди. Дубляжда анча ижод қилди. Унинг овози билан жаҳоннинг машҳур актёрлари экранда ўзбек тилида гапирдилар. Радиода ҳам фаолият кўрсатди. Бугун у орамизда йўқ.