Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илк марта қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди

05/03/2018

Марказда ўтказилган навбатдаги буйрак трансплантацияси амалиёти ўзининг мураккаблиги ва шифокорлардан ниҳоятда катта масъулият талаб қилиши билан ажралиб турди. Гап шундаги, Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманилик Бекберган Қўчқоров буйрак етишмовчилиги билан бирга, қандли диабет хасталигидан ҳам азият чекаётган эди.