«Бешариқ деҳқон бозори» реконструкцияси: кимга аза, кимга маз-за?
Яқин-яқингача аксарият туман ҳокимлари лавозимга тайинланиши ҳамоно ишни бозордан бошлар эди: ё бозорқўмни алмаштирар, ё бозорнинг у жой-бу жойига «тузатиш киритар», эпини қилса, бузиб бошқатдан қурар эди. Бу жараёнда кимларнинг «тахти» қулаб, кимларнинг «бахти» очилмасди дейсиз?! Озмунча бозорлар бузиб-қурилдими?