акс-садо: «Қаердасиз, «Зулфиячи»лар?»
Менинг ҳам бу борада кўплаб саволларим бор. Ўша сиз айтган қишда печкада сув иситиб, шам ёруғида соч қуритаётган, ташқарига чиқиб, ўтин ёриб чой дамлаётган қишлоқ қизлари бу мукофотнинг аксарият совриндорлари эканини биласизми? Ҳатто пойтахт Тошкент шаҳри номидан бу мукофотга сазовор бўлган қизлар ҳам кўпчилиги пойтахтга узоқ қишлоқлардан келиб ўқиётган, иш юритаётган қизлар эканини-чи?