«ОблГАИ» бошлиғи: «Очиқчасига гаплашамиз»
Шу пайтгача биз журналистларнинг кўпгина саволларига тўғри жавоб беришдан қочиб келдик, баъзан яширдик, баъзан айтишга ҳақимиз бўлмади ва ҳоказо. Аммо энди очиқ айтамиз, шаҳарда, умуман, вилоятда йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол тарзда бузилишлари мавжуд. Яширмайман, республикамизда ҳар йили уч минг киши йўл транспорт ҳодисалари туфайли дунёдан ўтмоқда.